Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

Пастдарғом туман Фурқат маҳалласида жойлашган 3-МТМда “Болаларга беринг дунёни” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Самарқанд вилоят ҳокимлигининг 2018 йил 8 июндаги 08/2-1202-рақами билан рўйхатга олинган топшириқ хатининг туманда ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Пастдарғом туман ҳокимлиги Маданият бўлими билан ҳамкорликда  Пастдарғом туман Мактабгача таълим бўлими “Фурқат” махалласи 3-МТМда 2018 йил 4 июл куни “Болаларга беринг дунёни” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир инглиз ва рус тилларида намойиш этилиб  “Ватан мадхи”, “Ўзбекистон”, “Юрт”  ҳақида шеърлар ва рақслар ижро этилди. Бу тадбирда маданият ходимлари ва мактабгача таълим муассасаси ходимлари, маҳалла фаоллари, ота-оналар иштирок этди.


Охирги ўзгариш вақти: 04/07/2018 20:20;   Кўрилганлиги: 527
 
Материал манзили: http://pastdargommtb.uz/news/pastdargom-tuman-furqat-mahallasida-joylashgan-3-mtmda-bolalarga-bering-dunyoni-nomli-manaviy-marifiy-tadbir-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 05/07/2020 13:48