Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

Ҳурматли гуруҳ аъзолари. Карантин даврида тарбиячиларни ўз устида ишлаши, билим кўникма ва малакаларини мустаҳкамлаши ҳамда ижодкор, истеъдодли тарбиячиларни аниқлаш мақсадида, вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан “Ижодкор тарбиячи” онлайн кўрик-танлови ўтказилади.

Танловда мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ўзлари ясаган, тўқиган, тиккан ўйинчоқлар, дидактик материаллар билан иштирок этишлари мумкин.

Ижодий ишлар жорий йилнинг 28 май кунига қадар туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими “Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш” шўъба мудирлари томонидан умумлаштирилиб, Бошқарманинг “Таълим сифати таъминлаш ва инновацион технологияларни жорий этиш бўлими” (Ш.Жомуратов) телеграмм рақамига юборилади..

Шунингдек, тақдим этилаётган ижодий иш айнан иштирокчи томонидан тайёрланганлигини асословчи (тайёрлаш жараёни ) 2 дақиқалик видеолавҳа ҳамда ижодий ишлар бўйича қисқача маълумот (иштирокчининг фамилияси, исми, шарифи, иш манзили) тақдим этилиши сўралади.

Танлов II босқичда ўтказилиб, қуйидагича амалга оширилади:

I-босқичда юборилган видеолавҳалар бошқарманинг эксперт гуруҳи томонидан танланади;

II-босқичда экспертлар томонидан танланган видеолавҳалар Самарқанд вилоят мактабгача таълим тизими ва ота-оналар гуруҳида овоз бериш орқали ғолиблар аниқланади.

Эслатма: (Тасарруфида 50 тадан ортиқ мактабгача таълим ташкилоти бор худудлар 5 нафар, қолган худудлар 3 нафар иштирокчилар видеолавҳаларини такдим этади.

Охирги ўзгариш вақти: 25/05/2020 17:20;   Кўрилганлиги: 107
 
Материал манзили: http://pastdargommtb.uz/news/hurmatli-guruh-azolari-karantin-davrida-tarbiyachilarni-oz-ustida-ishlashi-bilim-konikma-va-malakalarini-mustahkamlashi-hamda-ijodkor-istedodli-tarbiyachilarni-aniqlash-maqsadida-viloyat-maktabgacha-talim-boshqarmasi-tomonidan-ijodkor-tarbiyachi-onlayn-ko
Чоп этилган вақт: 06/08/2020 03:22