Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

528-сон 19.07.2017 МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2707-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:
Давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Нодавлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;
Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ;
Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларининг соғлом ва хавфсиз овқатланишини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги икки ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда давлат мактабгача таълим муассасаларининг намунавий штат бирликларини;
давлат мактабгача таълим муассасаларининг намунавий уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
давлат мактабгача таълим муассасаларида нутқи, эшитиши ва кўришида енгил нуқсонлар бўлган болаларга хизмат кўрсатиш учун дефектолог штат бирлиги жорий этилади;
психик ривожланишида нуқсонлар бўлган болаларни жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасаларидан ташқари бошқа давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишга йўл қўйилмайди;
жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасалари раҳбар, педагог ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча тўлов сақлаб қолинади.
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш ҳамда болаларни мактабга тайёрлашнинг мазмуни ва моҳияти юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини кенг ёритсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 19 июль,
528-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сон қарорига
1-ИЛОВА
Давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом давлат мактабгача таълим муассасасининг мақсади ва вазифаларини, унинг фаолиятини ташкил этиш, молиялаштириш ва давлат мактабгача таълим муассасасини бошқариш тартибини белгилайди.
2. Давлат мактабгача таълим муассасаси мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари, таълим-тарбия дастурлари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ мактабгача ёшдаги болаларда (кейинги ўринларда болалар деб аталади) жисмоний ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена, ижтимоий-коммуникатив ривожланиш, нутқ, ўқиш ва чет тилларни ўрганиш, билиш жараёни, дунё ҳақидаги билимлар ва дунёни англаши, ижодий-эстетик ривожланишини таъминлайди.
3. Давлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек ўз уставига амал қилади.
4. Давлат мактабгача таълим муассасаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилигида бюджет ва бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
5. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, давлат мактабгача таълим муассасасини аккредитация қилиш давлат ваколатли органи томонидан аттестация асосида амалга оширилади.
2-боб. Давлат мактабгача таълим муассасасининг мақсади ва вазифалари
6. Қуйидагилар давлат мактабгача таълим муассасасининг мақсади ҳисобланади:
болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш;
таълим-тарбия бериш орқали болаларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш;
болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш.
7. Қуйидагилар давлат мактабгача таълим муассасасининг вазифалари ҳисобланади:
болаларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлаш;
болаларда халқимизнинг юксак маънавияти ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғуларини шакллантириш;
боланинг шахсини ва бошқа жиҳатларини ривожлантирган ҳолда уни бошланғич таълимни олишга тайёрлаш;
боланинг ривожланишидаги (нутқида, кўришида, эшитишида) енгил нуқсонларни коррекциялашни амалга ошириш;
таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш.
3-боб. Давлат мактабгача таълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш
8. Давлат мактабгача таълим муассасасида таълим мазмуни мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларига асосан ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ёки тавсия қилинган дастурлар билан белгиланади.
9. Давлат мактабгача таълим муассасасининг иш тартиби ва болаларнинг ушбу муассасада бўлиш вақти давлат мактабгача таълим муассасасининг устави ва муассиснинг қарори билан белгиланади.
Давлат мактабгача таълим муассасасида беш кунлик иш ҳафтаси учун, қоида тариқасида, қуйидаги иш тартиби жорий этилади:
12 соатли;
10,5 соатли;
9 соатли;
4 соатли.
Давлат мактабгача таълим муассасаси жойлашган ҳудудда яшайдиган аҳоли талабларидан келиб чиқиб, давлат мактабгача таълим муассасасида ёки унинг алоҳида гуруҳларида 6 кунлик иш ҳафтаси ҳам жорий этилиши мумкин.
10. Давлат мактабгача таълим муассасасида овқатланишни ташкил этиш ушбу муассаса зиммасига юклатилади ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ амалга оширилади.
11. Болаларга тиббий хизмат кўрсатиш давлат мактабгача таълим муассасасининг тиббиёт ходимлари ва ушбу муассасага белгиланган тартибда бириктирилган ҳудудий соғлиқни сақлаш органларининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
Тиббиёт ходимлари давлат мактабгача таълим муассасаси ходимлари билан биргаликда болаларнинг ҳаёти, соғлиғи ва жисмоний ривожланиши, даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилиши, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, овқатланиш режими ва сифатига риоя қилиниши учун масъулдирлар.
Давлат мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлашни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
12. Давлат мактабгача таълим муассасасининг тиббиёт ходимлари фаолиятини назорат қилиш ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари томонидан амалга оширилади.
13. Давлат мактабгача таълим муассасаси раҳбарияти томонидан тиббиёт ходимининг фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар (алоҳида хизмат хонаси, мебель ва тиббий жиҳозлар, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори-дармонлар) яратиб берилади.
14. Давлат мактабгача таълим муассасаси тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш соғлиқни сақлаш тизимидаги малака ошириш муассасаларида ҳар уч йилда камида бир марта бепул амалга оширилади.
4-боб. Давлат мактабгача таълим муассасасини бошқариш
15. Давлат мактабгача таълим муассасаси муассис томонидан ташкил этилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
Давлат органлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат мактабгача таълим муассасасининг муассислари бўлиши мумкин.
16. Давлат мактабгача таълим муассасасига бевосита раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан тайинланадиган мудир томонидан амалга оширилади.
Давлат мактабгача таълим муассасаси мудири билан меҳнат шартномаси бир йил муддатга тузилади.
Давлат мактабгача таълим муассасаси мудири лавозимига қўйиладиган малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
17. Давлат мактабгача таълим муассасаси мудири:
давлат мактабгача таълим муассасаси фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
болалар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда таълим-тарбия жараёнининг самарали ташкил этилишини таъминлайди;
давлат мактабгача таълим муассасаси номидан фаолият кўрсатади ва барча ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;
давлат мактабгача таълим муассасаси мол-мулкини ўзига берилган ваколатлар доирасида тасарруф этади;
давлат мактабгача таълим муассасаси ходимларини меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишга қабул қилади ва улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилади;
давлат мактабгача таълим муассасаси ходимларини моддий ва маънавий рағбатлантиради, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллайди;
ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқаради;
давлат мактабгача таълим муассасасининг фаолиятини такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларни ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимига киритади;
давлат мактабгача таълим муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий талабларга жавоб берадиган инвентарь, жиҳоз, ўқув-методик қўлланмалар ва мультимедиали воситалар билан таъминлаш ишларини ташкил этади;
давлат мактабгача таълим муассасасининг молия-хўжалик фаолиятига жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат мактабгача таълим муассасаси мудири ҳар чоракда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тегишли фуқаролар йиғинига тақдим этади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
18. Давлат мактабгача таълим муассасасида таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш, мактабгача таълимнинг инновацион шаклларини ривожлантириш мақсадида педагогик кенгаш фаолият кўрсатади. Педагогик кенгаш аъзоларини сайлаш тартиби ва унинг ваколатига кирадиган масалалар давлат мактабгача таълим муассасаси уставида белгиланади.
5-боб. Давлат мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул қилиш тартиби
19. Давлат мактабгача таълим муассасасига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Давлат мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул қилиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда бериладиган йўлланма асосида амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/244/0959-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/244/0959-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/244/0959-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/244/0959-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/244/0959-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/244/0959-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/244/0959-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/244/0959-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/244/0959-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/244/0959-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/244/0959-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/244/0959-сон)
32. Давлат мактабгача таълим муассасасининг ҳар бир гуруҳидаги бола сони меъёри камида 20 нафар бўлиши, бироқ 25 нафардан ортиқ бўлмаслиги лозим.
33. Гуруҳларни бошқа ёшдаги гуруҳдан ўтган болалар билан тўлдириш ўқув йили охиридан янги ўқув йилига қадар (июнь, июль, август ойида), янги қабул қилинаётганлар билан тўлдирилиши ўринлар бўшашига қараб амалга оширилади.
34. Давлат мактабгача таълим муассасасида ўқув йили ҳар йили 2 сентябрдан бошланади, кейинги йилнинг 1 июнида тугалланади ва янги ўқув йили бошлангунга қадар соғломлаштириш даври давом эттирилади.
35. Тарбияланувчилар сони давлат мактабгача таълим муассасаси қувватидан ортиқ бўлган давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилишни вақтинча тўхтатиш ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан берилган хулосага кўра халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари ҳузуридаги қабул комиссиясининг қарори асосида амалга оширилади.
Тарбияланувчилар сони белгиланган меъёрдан камайган ёки болаларни қабул қилиш учун санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ шарт-шароит яратилган тақдирда, ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати марказига хабар берган ҳолда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари ҳузуридаги қабул комиссиясининг розилиги билан давлат мактабгача таълим муассасаларига болалар қабул қилинади.
6-боб. Давлат мактабгача таълим муассасаларида қисқа муддатли гуруҳларнинг ташкил этилиши ва уларнинг фаолият юритиш тартиби
36. Мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларни бошланғич таълимга тайёрлаш, уларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш мақсадида тўрт соатли иш тартиби асосида давлат мактабгача таълим муассасаларида қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этилади.
Давлат мактабгача таълим муассасасида қисқа муддатли гуруҳлар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг буйруғи билан ташкил этилади.
37. Давлат мактабгача таълим муассасасида қуйидаги қисқа муддатли гуруҳлар фаолият кўрсатиши мумкин:
Ривожлантириш гуруҳи — сони 20 нафардан кам, бироқ 25 нафардан ортиқ бўлмаган 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун уларни ҳар томонлама ривожлантириш, тенгдошлар ва катта ёшли болалар жамоасига мослаштириш мақсадида ташкил этилади;
«Келажакдаги ўқувчи» гуруҳи — сони 20 нафардан кам, бироқ 25 нафардан ортиқ бўлмаган 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун уларни мактабга тайёрлаш мақсадида ташкил этилади;
Интеграллашган гуруҳ — сони 15 нафардан кам, бироқ 20 нафардан ортиқ бўлмаган 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун болаларни жамиятга мослаштириш, ривожланишида руҳий нуқсони бўлган болаларга мунтазам равишда психологик-тиббий-педагогик ёрдам кўрсатиш, уларга таълим-тарбия бериш, ота-оналарни консультатив-методик қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилади. Ушбу гуруҳда соғлом болалар билан биргаликда уч нафардан ортиқ бўлмаган «руҳий ривожланиши суст» ташхисли болалар ҳам якка тартибдаги режа бўйича таълим олади;
«Муаммоли бола» гуруҳи — сони 15 нафардан кам, бироқ 20 нафардан ортиқ бўлмаган 4 ёшдан 7 ёшгача бўлган ногирон болалар учун уларга мунтазам равишда психологик-тиббий-педагогик ёрдам кўрсатиш, таълим жараёнига жалб этиш, ижтимоий мослаштириш, болаларни тарбиялаш ва ўқитишни ташкил этишда ота-оналарга ёрдам бериш мақсадида ташкил этилади. Ушбу гуруҳда ногирон болалар билан биргаликда соғлом болалар ҳам бўлиши мумкин, ногирон болалар (ақлий етуклиги сақланган) сони 3 нафардан кам бўлмаслиги лозим.
Мактабгача таълим муассасасида қисқа муддатли гуруҳларнинг бошқа турлари ҳам ташкил этилиши мумкин.
Қисқа муддатли гуруҳларда бемор ва ногирон болалар билан ишлаганлиги учун тарбиячи ва тарбиячининг ёрдамчисига қўшимча ҳақ тўланмайди.
38. Қуйидагилар қисқа муддатли гуруҳлар фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
тарбияланувчининг давлат мактабгача таълим муассасасида бўлган даври учун бадал тўловлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
39. Таркибида қисқа муддатли гуруҳ мавжуд бўлган давлат мактабгача таълим муассасасининг педагог ходимлари болалар ҳаёти ва соғлиғи учун, қисқа муддатли гуруҳларни ташкил этиш шакллари, методлари ва воситалари болаларнинг ёши ва руҳий-физиологик имкониятларига мувофиқлиги учун жавоб беради.
40. Давлат мактабгача таълим муассасаларида мактабгача ёшдаги болалар учун зарур моддий-техника шароитлари муассис томонидан таъминланади.
41. Давлат мактабгача таълим муассасасидаги қисқа муддатли гуруҳлар сони тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини ҳисобга олган ҳолда, аҳолининг эҳтиёжига ҳамда таълим жараёнини таъминлаш учун яратилган шарт-шароитларга қараб белгиланади.
42. Қисқа муддатли гуруҳларни ташкил этиш давлат мактабгача таълим муассасаси ва ота-оналар билан тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Қисқа муддатли гуруҳларни ташкил этишда штатлар жадвали, болаларнинг кундалик фаолиятини ташкил этиш тартиби, болалар рўйхати ва таълим дастурлари ишлаб чиқилган бўлиши лозим.
43. Қисқа муддатли гуруҳларни ташкил этиш гуруҳига кўра бир хил ёшдаги ҳамда турли уч ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни қабул қилиш мумкин.
44. Қисқа муддатли гуруҳларга болаларни қабул қилиш халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими томонидан берилган йўлланмалар ва боланинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса асосида амалга оширилади.
45. Қисқа муддатли гуруҳларни тўлдиришда танлов асосида ҳамда тест синови бўйича қабул қилишга йўл қўйилмайди.
46. Қисқа муддатли гуруҳлар тарбияланувчиларининг кунига бир марта овқатлантирилиши (эрталабки ёки тушки нонушта) санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ тузилган таомнома асосида амалга оширилади.
47. Давлат мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган қисқа муддатли гуруҳларда кадрлар таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида белгиланади.
Қисқа муддатли гуруҳлар учун қуйидаги штат бирликлари белгиланади:
битта гуруҳ учун — 0,5 бирлик тарбиячи ва 0,25 бирлик тарбиячи ёрдамчиси;
иккита гуруҳ учун — 0,25 бирлик тиббий ҳамшира ва 0,25 бирлик мусиқа раҳбари.
48. Қисқа муддатли гуруҳларда битта гуруҳ ҳисобига:
«Келажакдаги ўқувчи» гуруҳи учун — 0,25 бирлик ўқитувчи-логопед;
Интеграллашган гуруҳ учун (15-20 нафар болалар, шундан «руҳий ривожланиши суст» ташхисли — 3 — 5 нафар болалар) — 0,25 бирлик ўқитувчи-дефектолог;
«Муаммоли бола» гуруҳи учун (15 — 20 нафар болалар, шундан 3 — 5 нафар ногирон болалар) — 0,25 бирлик ўқитувчи-логопед ёки 0,25 бирлик ўқитувчи-дефектолог қўшимча штат бирликлари белгиланади.
49. Қисқа муддатли гуруҳларда таълим жараёни шакли давлат мактабгача таълим муассасасининг таълим дастурларида белгиланиб, мактабгача ёшдаги боланинг алоҳида, шахсан йўналтирилган ривожланишини таъминлайдиган тез мослашувчан шакл ва педагогик технологияни ўз ичига олади.
50. Тарбиявий ишларни ташкил қилиш болаларнинг имкониятлари, қизиқишлари, эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда фаолиятнинг ҳар хил турларини ривожлантириш учун шароитлар яратилишини назарда тутади.
51. Қисқа муддатли гуруҳларда белгиланган тартибда ота-оналар ҳисобидан, асосий фаолиятдан ташқари, қўшимча таълим хизматлари ташкил этишга йўл қўйилади.
52. Давлат мактабгача таълим муассасасида қисқа муддатли гуруҳларни қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг буйруғига мувофиқ ўқув йили якунида амалга оширилади.
7-боб. Давлат мактабгача таълим муассасасида таълим-тарбия жараёни қатнашчилари
53. Давлат мактабгача таълим муассасасида болалар, ота-оналар, педагог ходимлар ва васийлик кенгаши аъзолари таълим-тарбия жараёнининг қатнашчилари ҳисобланади.
54. Давлат мактабгача таълим муассасасида васийлик кенгашлари ташкил этилади, уларни сайлаш тартиби ва уларнинг ваколатлари давлат мактабгача таълим муассасасининг уставида белгиланади.
Давлат мактабгача таълим муассасаси васийлик кенгашининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган намунавий низом асосида амалга оширилади.
55. Болаларни қабул қилишда давлат мактабгача таълим муассасаси ота-оналарни ўз устави, кун тартиби, таълим-тарбия дастурлари ва бошқа ҳужжатлар билан таништириши шарт.
56. Давлат мактабгача таълим муассасаси билан ота-оналар ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартнома билан тартибга солинади. Ота-оналар билан тузилган шартнома болаларнинг давлат мактабгача таълим муассасасида бўлиши вақтини, таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлигини ўз ичига олади.
57. Ота-оналар:
ўз болалари учун таълим-тарбия шаклларини, давлат мактабгача таълим муассасасида таълим бериш тилини танлаш;
давлат мактабгача таълим муассасасида болаларга таълим-тарбия бериш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини ҳамда боланинг шахсига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилиш;
муассаса билан тузилган шартнома шартларида белгиланган тартибда кун давомида ўзига қулай бўлган вақтда болаларни давлат мактабгача таълим муассасасидан олиб кетиш ҳуқуқига эга.
Ота-оналар қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
58. Ота-оналар қуйидагиларга мажбур:
белгиланган нормативларга мувофиқ боланинг давлат мактабгача таълим муассасасида бўлган даври учун бадал тўловини ўз вақтида тўлаш;
болаларнинг тўлақонли овқатланишини, уларда шахсий гигиена кўникмалари шакллантирилишини қатъий кузатиб бориш, болани давлат мактабгача таълим муассасасига озода кийинган ҳолда олиб келиш.
Ота-оналар қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олишлари мумкин.
59. Давлат мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси ва ходимлари ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳамкорлик, боланинг шахсини ҳурмат қилиш ва унга шахсий хусусиятларига мувофиқ ривожланиши учун эркинлик бериш асосида олиб борилади.
60. Давлат мактабгача таълим муассасасига ходимларни ишга қабул қилиш белгиланган тартибда тасдиқланадиган намунавий штатлар жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
61. Тегишли педагогик маълумотга, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган шахслар давлат мактабгача таълим муассасасида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Суд ҳукми билан ёки тиббий хулосага мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиши тақиқланган шахсларнинг ушбу фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.
62. Давлат мактабгача таълим муассасаси ходимларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва имтиёзлари қонун ҳужжатларида, давлат мактабгача таълим муассасаси уставида, шунингдек меҳнат шартномасида белгиланади.
Ходимларнинг вазифалари лавозим йўриқномаси ва тармоқ тариф-малака маълумотномасида белгилаб қўйилади.
63. Давлат мактабгача таълим муассасасининг педагог ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат мактабгача таълим муассасасини бошқаришда ўз уставида белгиланадиган тартибда қатнашиш;
ўз касбий шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш.
Педагог ходимлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
64. Педагог ходимлар қуйидагиларга мажбур:
таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурларини татбиқ этиш;
илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш бўйича ўзига юклатилган вазифалар доирасида шарт-шароитлар яратиш;
болаларга юқори профессионал даражада таълим-тарбия бериш орқали мактабгача таълим сифатини ошириш;
педагог ахлоқ-одобига риоя қилиш, боланинг қадр-қимматини ҳурмат қилиш, болаларни тазйиқдан ҳимоя қилиш, уларни меҳнатга, ота-онага ҳурмат, атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;
ўзининг касбий кўникмаларини ва педагогик маҳоратини доимий равишда такомиллаштириш ҳамда белгиланган муддатларда ўз малакасини ошириб бориш.
Педагог ходимлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олиши мумкин.
65. Давлат мактабгача таълим муассасаси ходимларига иш ҳақи миқдорлари (лавозим маошлари) қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. Муассаса раҳбари педагог ходимларни рағбатлантириш мақсадида устамалар, қўшимча ҳақ ҳамда бошқа тўловлар тури ва миқдорларини иш ҳақига йўналтириладиган мавжуд маблағлар доирасида белгилайди.
Давлат мактабгача таълим муассасасидаги педагог ходимлар белгиланган тартибда соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.
8-боб. Давлат мактабгача таълим муассасасини молиялаштириш ва моддий техник таъминоти
66. Муассис ёки у ваколат берган орган давлат мактабгача таълим муассасасига мол-мулкни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бириктиради.
Давлат мактабгача таълим муассасасига бириктирилган мол-мулк унинг оператив бошқариш ҳуқуқида бўлади. Муассаса ўзига бириктирилган мол-мулкни ва харажатлар сметаси бўйича ўзига ажратилган маблағлар ҳисобига сотиб олинган мол-мулкни қонун ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этади.
67. Давлат мактабгача таълим муассасасининг раҳбари ваколати доирасида тасдиқланган харажатлар сметасидаги маблағларнинг мақсадли сарфланиши учун жавоб беради.
68. Давлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти унинг муассиси томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ молиялаштирилади.
Муассислари давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бўлган давлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
69. Қуйидагилар давлат мактабгача таълим муассасаси мол-мулкини ва молиявий ресурсларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
тарбияланувчининг давлат мактабгача таълим муассасасида бўлган даври учун бадал тўловлари;
шартнома асосида қонун ҳужжатларида тақиқланмаган пулли хизмат кўрсатиш, бино ва иншоотларни, жиҳоз ва анжомларни ижарага беришдан олинган даромадлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
маҳаллий, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
70. Тарбияланувчининг давлат мактабгача таълим муассасасида бўлган даври учун бадал тўлови миқдори ва уни тўлаш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Тўлов банклар орқали тегишли ғазначилик бўлимларида очилган шахсий ғазначилик ҳисобварақларига нақд пул ёки пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
71. Давлат мактабгача таълим муассасасини молиялаштириш белгиланган тартибда тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
Давлат мактабгача таълим муассасасига бюджетдан ташқари қўшимча маблағларнинг жалб этилиши бюджетдан молиялаштиришнинг камайишига олиб келмайди.
72. Давлат мактабгача таълим муассасасида зарур моддий-техник база ҳамда педагог ходимлар мавжуд бўлган тақдирда, таълим-тарбия жараёнига халақит бермаган ҳолда пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатилади.
Давлат мактабгача таълим муассасаларида пуллик қўшимча таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятининг ташкил этилиши ва уларга ҳақ тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
9-боб. Давлат мактабгача таълим муассасасининг жавобгарлиги
73. Давлат мактабгача таълим муассасаси:
мазкур Низомда ва ўз уставида назарда тутилган вазифа ва функцияларнинг бажарилмаганлиги;
таълим дастурларининг тўлиқ ҳажмда бажарилмаганлиги, амалга оширилаётган таълим дастурларининг сифати;
таълим жараёнини ташкил этишнинг қўлланаётган шакллари, методлари ва воситаларининг болаларнинг ёш, руҳий-физиологик хусусиятларига, қобилиятига, лаёқатига, қизиқишларига ва эҳтиёжларига номувофиқлиги;
муассасада тарбияланаётган болаларнинг таълим жараёни вақтидаги ҳаёти ва соғлиғи учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
10-боб. Якуний қоидалар
74. Давлат мактабгача таълим муассасасида унинг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ташкилотларнинг, шу жумладан сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг ташкил этилишига ва фаолият кўрсатишига йўл қўйилмайди. Давлат мактабгача таълим муассасасидаги таълим-тарбия дунёвий характерга эга.
75. Давлат мактабгача таълим муассасаси муассис томонидан ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши мумкин.
76. Давлат мактабгача таълим муассасаси тугатилган тақдирда унинг пул маблағлари ва мол-мулкидан, унинг мажбуриятларини қоплаш бўйича тўловлар чегирилган ҳолда, қонун ҳужжатларига ва ўз уставига мувофиқ фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/244/0959-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/244/0959-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/244/0959-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сон қарорига
2-ИЛОВА
Нодавлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг мақсади ва вазифаларини, унинг фаолиятини ташкил этиш, молиялаштириш ва нодавлат мактабгача таълим муассасасини бошқариш фаолиятини тартибга солади.
2. Нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
3. Нодавлат мактабгача таълим муассасаси юридик шахс ҳисобланади ва ўз уставига, мустақил балансига, банк ҳисоб рақамларига, ўз номи кўрсатилган муҳрга эга бўлади.
2-боб. Нодавлат мактабгача таълим муассасасининг мақсади ва вазифалари
4. Қуйидагилар нодавлат мактабгача таълим муассасасининг мақсади ҳисобланади:
мактабгача ёшдаги болаларни (кейинги ўринларда болалар деб аталади) ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш;
таълим-тарбия бериш орқали болаларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш;
болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш.
5. Қуйидагилар нодавлат мактабгача таълим муассасасининг вазифалари ҳисобланади:
таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш;
болаларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлаш;
бола шахсини соғлом ва етук, мактабда ўқишга тайёрланган тарзда шакллантириш;
боланинг интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожланишини таъминлаш;
боланинг ривожланишидаги (нутқида, кўришида, эшитишида) енгил нуқсонларни коррекциялашни амалга ошириш;
болаларда халқимизнинг юксак маънавияти ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғуларини шакллантириш.
3-боб. Нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш
6. Нодавлат мактабгача таълим муассасаси қонун ҳужжатларига мувофиқ муассаса шаклида ташкил этилади.
Давлат мактабгача таълим муассасасининг муассислари тоифасига кирмайдиган барча юридик ва жисмоний шахслар нодавлат мактабгача таълим муассасасининг муассислари бўлиши мумкин.
7. Нодавлат мактабгача таълим муассасаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда лицензия олган вақтдан бошлаб таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
8. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, нодавлат мактабгача таълим муассасасини аккредитация қилиш ваколатли давлат органи томонидан аттестация асосида амалга оширилади.
9. Нодавлат мактабгача таълим муассасасида таълим мазмуни мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларига асосан ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ёки тавсия қилинган дастурлар билан белгиланади.
Муассаса ўз (муаллифлик) дастурларидан фойдаланишга ҳақлидир. Ушбу дастурларни тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
10. Нодавлат мактабгача таълим муассасасининг иш тартиби ва болаларнинг муассасада бўлиш вақти муассаса устави ҳамда муассиснинг қарори билан белгиланади.
Нодавлат мактабгача таълим муассасасида 5 кунлик иш ҳафтаси учун, қоида тариқасида, қуйидаги иш тартиби жорий этилади:
12 соатли;
10,5 соатли;
9 соатли;
4 соатли.
Нодавлат мактабгача таълим муассасаси жойлашган ҳудудда яшайдиган аҳоли талабларидан келиб чиқиб, нодавлат мактабгача таълим муассасасида ёки унинг алоҳида гуруҳларида 6 кунлик иш ҳафтаси ҳам жорий этилиши мумкин.
11. Нодавлат мактабгача таълим муассасасида болаларнинг овқатланиши Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида амалга оширилади.
12. Нодавлат мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларига тиббий ёрдам кўрсатиш штатдаги ёки соғлиқни сақлаш органларининг шартнома асосида махсус бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
Тиббиёт ходимлари нодавлат мактабгача таълим муассасаси ходимлари билан биргаликда болаларнинг ҳаёти, соғлиғи ва жисмоний ривожланиши, даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилиши, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, овқатланиш режими ва сифатига риоя қилиниши учун жавоб берадилар. Нодавлат мактабгача таълим муассасаси ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш шартнома асосида амалга оширилади.
13. Нодавлат мактабгача таълим муассасаси таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида шартнома асосида ўз фаолиятини умумий ўрта таълим муассасалари билан биргаликда амалга ошириши мумкин.
14. Мактабгача таълимга қамраб олинмаган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш, уларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш мақсадида нодавлат мактабгача таълим муассасаларида қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этилади.
Нодавлат мактабгача таълим муассасаларида қисқа муддатли гуруҳлар учун 4 соатли иш тартиблари жорий этилади.
15. Нодавлат таълим муассасаларида қисқа муддатли гуруҳлар қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган лицензия асосида муассис қарори билан ташкил этилади.
16. Нодавлат мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган қисқа муддатли гуруҳларда моддий-техник ва кадрлар таъминоти муассис томонидан белгиланади.
17. Нодавлат мактабгача таълим муассасасида қисқа муддатли гуруҳларни қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муассиснинг қарорига мувофиқ амалга оширилади.
4-боб. Нодавлат мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул қилиш
18. Нодавлат мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул қилиш тегишли тиббий хулоса асосида амалга оширилади.
Нодавлат мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул қилиш ва уларни чиқариш тартиби нодавлат мактабгача таълим муассасасининг устави билан белгиланади.
19. Нодавлат мактабгача таълим муассасаси гуруҳларидаги болалар сони давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган меъёрдан ортиқ бўлмаслиги керак.
20. Нодавлат мактабгача таълим муассасасида ўқув йили жорий йилнинг 2 сентябридан бошланади ва кейинги йилнинг 1 июнида тугалланади. Ушбу давр оралиғида соғломлаштириш даври давом эттирилади.
5-боб. Таълим-тарбия жараёни қатнашчилари
21. Нодавлат мактабгача таълим муассасасида болалар, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда ота-оналар деб аталади), педагог ходимлар, васийлик кенгаши аъзолари таълим-тарбия жараёнининг қатнашчилари ҳисобланади.
Нодавлат мактабгача таълим муассасасида васийлик кенгашлари ташкил этилади, уларни сайлаш тартиби ва уларнинг ваколатлари нодавлат мактабгача таълим муассасасининг уставида белгиланади.
22. Нодавлат мактабгача таълим муассасаси болаларни қабул қилишда ота-оналарни ўз устави, кун тартиби, таълим-тарбия дастурлари ва бошқа ҳужжатлар билан таништириши шарт.
23. Нодавлат мактабгача таълим муассасаси билан ота-оналар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ушбу муассасанинг устави ҳамда шартнома билан тартибга солинади. Ота-оналар билан тузилган шартнома болаларнинг ушбу муассасада бўлиш вақтини, таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлигини ўз ичига олади.
24. Ота-оналар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз болалари учун таълим-тарбия шаклларини, нодавлат мактабгача таълим муассасасида таълим бериш тилини танлаш;
нодавлат мактабгача таълим муассасасида болаларга таълим-тарбия бериш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини ҳамда боланинг шахсига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилиш;
нодавлат мактабгача таълим муассасаси билан тузилган шартнома шартларида белгиланган тартибда кун давомида ўзига қулай бўлган вақтда болаларни мактабгача таълим муассасасидан олиб кетиш ҳуқуқига эга.
Ота-оналар қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
25. Нодавлат мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси ва ходимлари ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳамкорлик, боланинг шахсини ҳурмат қилиш ва унга шахсий хусусиятларига мувофиқ ривожланиши учун эркинлик бериш асосида олиб борилади.
26. Нодавлат мактабгача таълим муассасасида тегишли педагогик маълумотга эга бўлган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Суд томонидан ёки тиббий хулосага мувофиқ бундай фаолият билан шуғулланиши тақиқланган шахслар педагогик фаолиятга қўйилмайди.
27. Нодавлат мактабгача таълим муассасасининг педагоглари ва бошқа ходимлари билан меҳнат шартномалари тузиш ва уларни бекор қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
28. Нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари белгиланган тартибда педагог кадрлар малакасини оширишни ва уларни қайта тайёрлашни таъминлайди, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилади, илғор педагогик ва ахборот технологиялари, муаллифлик дастурлари, методик қўлланмалар ва дидактик материаллар жорий этилиши учун шарт-шароитлар яратади.
29. Нодавлат мактабгача таълим муассасаси ходимларининг ҳуқуқ ва имтиёзлари қонун ҳужжатларида, ушбу муассасанинг уставида, шунингдек меҳнат шартномасида белгиланади.
30. Нодавлат мактабгача таълим муассасасининг педагог ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
нодавлат мактабгача таълим муассасасини бошқаришда ушбу муассаса уставида белгиланадиган тартибда қатнашиш;
ўз касбий шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш.
31. Нодавлат мактабгача таълим муассасасининг педагог ходимлари қуйидагиларга мажбур:
таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурларини татбиқ этиш;
илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш бўйича ўзига юклатилган вазифалар доирасида шарт-шароитлар яратиш;
болаларга юқори профессионал даражада таълим-тарбия бериш орқали мактабгача таълим сифатини ошириш;
педагог ахлоқ-одобига риоя қилиш, боланинг қадр-қимматини ҳурмат қилиш, болаларни тазйиқдан ҳимоя қилиш, уларни меҳнатга, ота-онага ҳурмат, атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;
ўзининг касбий кўникмаларини ва педагогик маҳоратини доимий равишда такомиллаштириш ҳамда белгиланган муддатларда ўз малакасини ошириб бориш.
Педагог ходимлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олиши мумкин.
6-боб. Нодавлат мактабгача таълим муассасасини бошқариш ва унинг фаолиятини назорат қилиш
32. Нодавлат мактабгача таълим муассасасини муассис томонидан тайинланадиган раҳбар бошқаради.
Нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари давлат мактабгача таълим муассасаси мудири лавозимига қўйиладиган малака талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари ҳар чоракда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тегишли фуқаролар йиғинига тақдим этади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
33. Нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолиятини назорат қилиш муассис томонидан, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
34. Нодавлат мактабгача таълим муассасалари томонидан мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари ва таълим-тарбия дастурларининг бажарилишини назорат қилиш ушбу соҳадаги ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
35. Нодавлат мактабгача таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш, уларнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ва тўхтатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
7-боб. Нодавлат мактабгача таълим муассасасини молиялаштириш ва моддий-техник таъминоти
36. Муассис нодавлат мактабгача таълим муассасасига мол-мулкни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бириктиради.
Нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўзига бириктирилган мол-мулкни ва ўзига ажратилган маблағлар ҳисобига сотиб олинган мол-мулкни қонун ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этади.
37. Нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти унинг муассиси томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ молиялаштирилади.
38. Нодавлат мактабгача таълим муассасасини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш муассислар томонидан мактабгача таълим муассасалари учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан паст бўлмаган миқдорда амалга оширилади.
8-боб. Якуний қоидалар
39. Нодавлат мактабгача таълим муассасасида мактабгача таълим муассасасининг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ташкилотларнинг, шу жумладан сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг ташкил этилишига ва фаолият кўрсатишига йўл қўйилмайди.
Нодавлат мактабгача таълим муассасасида таълим ва тарбия дунёвий хусусиятга эга бўлади.
40. Нодавлат мактабгача таълим муассасаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши, тугатилиши мумкин.
41. Нодавлат мактабгача таълим муассасасининг халқаро ҳамкорлиги, педагог кадрларнинг амалиёт ўташи ва уларнинг малакасини ошириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сон қарорига
3-ИЛОВА
Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган мактабгача ёшдаги болаларни соғломлаштиришга йўналтирилган ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси деб аталади) мақсади ва вазифаларини, унинг фаолиятини ташкил этиш, молиялаштириш ва ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасини бошқариш тартибини белгилайди.
2. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясива қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда ўз уставига амал қилади.
3. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилигида бюджет ва бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
4. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси таълим-тарбия бериш, коррекцион-педагогик ва даволаш-соғломлаштириш фаолиятни олиб борувчи муассаса ҳисобланади.
Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болаларни уларнинг билиш имкониятларига мувофиқ тарбиялаш, нуқсонларни коррекциялаш, имкониятига мувофиқ мактаб таълимига тайёрлаш, жамиятга мослашувига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилади.
5. Қуйидагилар ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг вазифалари ҳисобланади:
мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари ҳамда улар асосида ишлаб чиқилган ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия ва соғломлаштириш ишларига қўйиладиган талабларга мувофиқ болаларнинг таълим-тарбия олишларини ва коррекцион педагогик ишни таъминлаш;
коррекцион таълим-тарбия жараёнини шахсга йўналтирилган, индивидуал тарзда ташкил этиш;
боланинг ижтимоий-ҳиссий ривожланиши, ҳаётий қобилиятлари шаклланиши учун зарур коррекцион-ривожлантирувчи таълим-тарбия муҳитини яратиш;
боланинг жисмоний ёки психик ривожланишидаги нуқсонларни бартараф этиш учун зарурий коррекцион педагогик ишни ташкиллаштириш;
болаларни ижтимоий ҳаётга ва мактаб таълимига сифатли тайёрлаш.
6. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси аккредитацияси аттестация асосида ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
2-боб. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш
7. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси муассис томонидан ташкил этилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг муассислари бўлиши мумкин.
9. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси (кейинги ўринларда халқ таълими ҳамда соғлиқни сақлаш ҳудудий органлари деб юритилади) томонидан маълум ҳудуддаги ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасига эҳтиёжни биргаликда ўрганиб чиқиш якунлари асосида ташкил этилади.
Халқ таълими ҳамда соғлиқни сақлаш ҳудудий органлари томонидан ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш мўлжалланаётган ҳудуддаги охирги 5 йил давомида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар орасида тегишли нуқсонларнинг кўпайганлигини кўрсатадиган расмий статистик маълумотлар, ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиши учун муносиб бинонинг мавжудлиги, ихтисослаштирилган таълим муассасасини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги каби асосланган маълумотлар жамланади.
Халқ таълими ҳамда соғлиқни сақлаш ҳудудий органлари томонидан тегишли асослаш билан киритилган таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар молия бошқармалари ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармаси томонидан бир ой муддатда кўриб чиқилади.
10. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар молия бошқармалари ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармасининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бир ҳафта муддатда қабул қилинади.
11. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари уларнинг ихтисослашувига (йўналишига) кўра қуйидаги турларга бўлинади:
I тур: Нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси;
II тур: Эшитишида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси;
III тур: Кўришида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси;
IV тур: Психик ривожланишида нуқсонлар бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси;
V тур: Ақлий ривожланишида нуқсонлар бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси;
VI тур: Таянч-ҳаракатланиш аъзоларида нуқсонлар бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси.
12. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларининг муайян тури бўйича болалар сони гуруҳ ташкил этиш учун етарли бўлмаган ҳолларда қуйидаги турларни бирлаштириш орқали кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиши мумкин:
I ва II турлар, I ва IV турлар, I ва VI турлар;
II ва III турлар;
IV ва V турлар, IV ва VI турлар;
V ва VI турлар.
Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларини ташкил этишда уларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида гуруҳларда коррекцион таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш мажбурий шарт ҳисобланади.
13. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида 5 кунлик иш ҳафтаси учун, қоида тариқасида, қуйидаги иш тартиби жорий этилади:
24 соатли;
12 соатли;
10, 5 соатли.
Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида 6 кунлик иш ҳафтаси ҳам жорий этилиши мумкин.
3-боб. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул қилиш
14. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан таркиби тасдиқланган халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари ҳузуридаги тиббий-психологик-педагогик комиссияларнинг (кейинги ўринларда тиббий-психологик-педагогик комиссия деб аталади) хулосаси асосида ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда ота-оналар деб юритилади) розилиги билан амалга оширилади.
15. Тиббий-психологик-педагогик комиссия томонидан холислик, очиқлик, ошкоралик ва коллегиаллик тамойилларига асосланган ҳолда қарор қабул қилинади.
16. Тиббий-психологик-педагогик комиссия:
жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болаларни уларнинг ота-оналари иштирокида кўрикдан ўтказади;
кўрик давомида бола билан бевосита мулоқот қилиш орқали даволаш-профилактика муассасалари томонидан болага жисмоний ёки психик ривожланишидаги нуқсони бўйича қўйилган ташхиснинг ишончлилигини, улардаги нуқсонларни тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганади;
боланинг жисмоний ёки психик ривожланишидаги нуқсони бўйича хулоса беради;
жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида бўлиш муддатини белгилайди;
соғлиқни сақлаш муассасалари билан ҳамкорликда жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар ҳақидаги маълумотларни аниқлайди ва ҳисобини юритади.
17. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудири тиббий-психологик-педагогик комиссия раиси, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг мактабгача таълим бўйича мутахассиси тиббий-психологик-педагогик комиссия котиби ҳисобланади.
18. Тиббий-психологик-педагогик комиссия таркибига олий махсус психологик-педагогик маълумотга ҳамда 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлган психоневролог, педиатр, дефектолог (логопед, сурдопедагог, тифлопедагог, олигофренопедагог), невролог, психолог ҳамда ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг турига кўра ортопед, офтальмолог, отоларинголог шифокорлар киритилади.
19. Тиббий-психологик-педагогик комиссия таркиби тоқ сондаги камида 7 нафар аъзодан иборат бўлади.
20. Тиббий-психологик-педагогик комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда, комиссия йиғилиши қарор қабул қилиш учун ваколатли ҳисобланади. Тиббий-психологик-педагогик комиссия йиғилиши раис томонидан тасдиқланган режага асосан, бир ойда камида бир марта ўтказилади.
21. Тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг қарори унинг аъзолари томонидан овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
Тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади, уларнинг овозлари тенг бўлган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
22. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасига жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган 3 — 7 ёшдаги болаларнинг қуйидаги тоифалари қабул қилинади:
1. Нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар:
а) алалия;
б) болалар афазияси;
в) ринолалия;
г) дизартрия ;
д) дудуқланиш;
2. Эшитишида оғир нуқсонлар бўлган болалар:
а) I — IV гуруҳ карлик;
б) заиф эшитувчи болалар;
3. Кўришида оғир нуқсонлар бўлган болалар:
а) кўзи ожизлар;
б) заиф кўрувчи болалар;
4. Психик ривожланишида нуқсонлар бўлган болалар:
а) психик ривожланишининг орқада қолиши;
б) психик-нутқий ривожланишининг орқада қолиши;
в) болалар аутизми;
5. Ақлий ривожланишида нуқсонлар бўлган болалар:
а) ақлий ривожланишда орқада қолишнинг енгил даражаси;
б) ақлий ривожланишда орқада қолишнинг ўрта даражаси;
6. Таянч-ҳаракатланиш аъзоларида нуқсонлар бўлган болалар:
а) ортопедик жароҳатларнинг асоратлари;
б) идиопатик ўзгаришлар (бўйин, кўкрак, умуртқа);
в) сколиоз, кифоз, лордоз, кифосколиоз;
г) кўкрак қафаси деформациясининг оғир шакллари — гирдобсимон кўкрак қафаси, ботиқ кўкрак қафаси, этикдўз кўкрак қафаси, кўкрак қафаси ортопедик жарроҳлигидан кейинги ҳолат (кўкрак қафаси ички органларидаги бошқа турдаги операциялар бундан мустасно);
д) оёқлар деформациясининг оғир шакллари — «Х» симон, «О» симон қийшайиши;
е) тос-чаноқ бўғимининг туғма нуқсонлари асоратлари (тос-чаноқ бўғими соҳасидаги ортопедик операциялардан кейинги ҳолат);
ж) туғма маймоқлик, туғма маймоқликнинг операциядан кейинги ҳолати (неврологик статус асосида);
з) таянч-ҳаракатланиш аъзолари ривожланиш аномалиялари (неврологик статус асосида);
и) бўғинлар рекурвацияси;
к) хондродистрофия;
л) ДЦП асоратларидан юзага келган ортопедик нуқсонлар;
м) гемиопарез, монопарез, плегиялар.
23. Тиббий-психологик-педагогик комиссияга боланинг ота-онаси томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
ота-оналарнинг аризаси;
ота ва онанинг паспорти нусхалари (икки нусха);
ота-онанинг иш жойидан маълумотнома (агар ишласа);
боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси (икки нусха);
бола умумий типдаги мактабгача таълим муассасасига қатнаган бўлса, унинг жисмоний ёки психик ривожланишига берилган, муассаса мудир(ас)ининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган тавсифнома асли ва нусхаси;
боланинг яшаш жойидаги даволаш-профилактика муассасаси бош врачи томонидан имзоланган ва муассасанинг гербли муҳри билан тасдиқланган қуйидагиларни ўз ичига олган муфассал тиббий хулоса:
педиатрнинг боланинг умумий ривожланиши ҳолати тўғрисидаги хулосаси;
психоневрологнинг боланинг нутқий, психик ва ақлий ривожланишига тиббий хулосаси (шифр билан) ва тавсифи;
логопеднинг хулосаси ва логопатия бўйича тўлиқ тавсифи;
неврологнинг тўлиқ кўриги ва хулосаси;
отоларингологнинг қулоқ, томоқ, бурун аъзоларининг ҳолатига тиббий хулосаси ва тавсифи (эшитишида нуқсони бўлган болалар учун аудиограмма маълумотлари);
офтальмологнинг кўриш органи бўйича тиббий хулосаси ва тавсифи (кўришида нуқсони бўлган болалар учун батафсил тиббий хулоса);
ортопед врачнинг тиббий хулосаси (таянч-ҳаракатланиш аъзоларида нуқсони бўлган болалар учун батафсил тиббий хулоса);
яшаш жойидан маълумотнома.
24. Болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида тор мутахассислар улардаги нуқсонларга хулоса беришлари учун қўшимча равишда рентген, УТТ, ЭЭГ, МСКТ, компьютер томографияси, лаборатория-биохимик синамалари ва аудиограмма хулосалари каби асосланган ҳужжатларга асосланишлари шарт.
Тиббий-психологик-педагогик комиссия кўригида болага берилган тиббий хулоса юзасидан тортишувлар вужудга келганда, бола қўшимча тиббий кўрикка юборилади.
25. Тиббий-психологик-педагогик комиссия кўригидан ўтаётган боланинг ота-онаси паспорти бўйича прописка қилинган манзилдан бошқа жойда яшаётган тақдирда, тиббий хулоса боланинг яшаш жойидаги даволаш-профилактика муассасасида расмийлаштирилади ва тасдиқланади.
26. Тиббий-психологик-педагогик комиссияга юборилаётган болага яшаш жойидаги шифокорлар (тор мутахассислар) томонидан қўйилган ташхис даволаш-профилактика муассасаси бош шифокорининг имзоси ва гербли муҳр билан тасдиқланган ва рўйхатга олинган бўлиши шарт.
27. Тиббий-психологик-педагогик комиссияга тақдим этилган ҳужжатлар ва тиббий хулосанинг ҳақиқийлигига уни имзолаган шифокор (тор мутахассис) ва бош шифокор шахсан жавобгар ҳисобланади.
28. Болалар тиббий-психологик-педагогик комиссия кўригидан тегишли ҳужжатлар қабул қилиб олинганидан бошлаб бир ой муддатда ўтказилади.
29. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида бўш ўрин бўлмаган ҳолларда тиббий-психологик-педагогик комиссия томонидан топширилган ҳужжатларни тегишли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
30. Болада аниқланган жисмоний ва психик нуқсонлар ва уларнинг патологик ҳолатларига мувофиқ тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосаси (кейинги ўринларда хулоса деб юритилади) боладаги нуқсоннинг оғирлик даражасига кўра 6 ой, 1 йил ёки 2 йил муддатга берилади.
Шу муддат ичида тиббий-психологик-педагогик комиссия томонидан қайта тиббий кўрик ўтказилиб хулоса берилиши мумкин.
31. Болани қайта кўрикдан ўтказиш муддатлари тиббий хулосанинг тасдиқланиши, боладаги жисмоний ва психик нуқсонларнинг оғирлик даражаси, ўз-ўзига хизмат қила олиши, ижтимоий мослашув динамикаси, таълим-тарбия дастурларини ўзлаштириши, атрофдагиларга жисмоний ёки психологик таҳдид солмаслиги, коррекцион таълим-тарбия жараёни натижавийлик даврининг башорат қилинадиган динамикасига қараб белгиланади.
32. Хулосада боланинг даволаш-профилактика муассасаси томонидан диспансер назоратига олинганлиги бўйича қайд, тиббий хулоса берган даволаш-профилактика муассасаси маълумотлари асословчи ҳисобланади.
Шунингдек, хулосада боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва ота-онасининг паспорти маълумотлари, болага қўйилган ташхис, ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида коррекция олиб бориш муддати, таълим тили ҳамда тўлов тури кўрсатилади.
33. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасига хулоса ота-оналарга бир ҳафта муддатда топширилади.
34. Хулоса берилган кундан бошлаб 7 кун муддат ичида тегишли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасига топширилиши лозим.
35. Тиббий-психологик-педагогик комиссияга топширилган ҳужжатлар икки нусхада: ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида ҳамда тиббий-психологик-педагогик комиссияда махсус сейфларда сақланиб, унинг ҳисоб-китоби ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси мудир(ас)и, тиббий-психологик-педагогик комиссия котиби томонидан олиб борилади.
Ҳужжатларнинг сақланиш муддати 5 йил.
36. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси мудир(ас)и болани муассасага хулоса асосида қабул қилиниши ҳамда ўз муддатида қайта кўрикка юборилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
37. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасига қуйидаги нуқсонлари бўлган болалар қабул қилинмайди:
органик, эпилептик, шизофреник ақли заифлик;
шизофрения, ҳиссий ироданинг чуқур бузилишлари;
турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг чуқур шакллари;
систематик кузатув ва давога муҳтож талваса пароксизмлари;
энурез ва энкопресс касалликлар;
юрак-қон томир, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш тизимининг сурункали касалликларининг қўзғалиш ва декомпенсация босқичи;
энцефолопатик жароҳатдан кейинги судорогалар;
сил касалликларига чалинган болалар.
Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида коррекцион таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш
38. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларида коррекцион таълим-тарбия мазмуни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ёки тавсия қилинган дастурлар билан белгиланади.
39. Таълим-тарбия жараёни мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ ҳолда белгиланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда, коррекцион педагогик дастурлар ва услублардан фойдаланилган ҳолда олиб борилади.
40. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси ўз (муаллифлик) дастурларидан фойдаланишга ҳақлидир. Бундай дастурларни тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
41. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг таълим-тарбия олиши қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилади:
Таълим-тарбия жараёнида ташхиснинг қўйилишига махсус ёндашув;
таълим-тарбиянинг нуқсонларни коррекция қилишга йўналтирилганлиги;
таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда индивидуал ёндашувни амалга ошириш.
42. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида коррекцион таълим-тарбия бериш жараёни болаларнинг алоҳида хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
43. Нуқсонларни коррекция қилиш ва улар билан боғлиқ бола ривожланишининг ўзига хосликларини бартараф этиш кун тартиби ва таълим жараёнида амалга оширилади.
44. Гуруҳ ва коррекцион таълим хоналари зарур махсус жиҳозлар билан таъминланади.
45. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида болалар ривожланишдаги нуқсонларни бартараф этиш мақсадида машғулотлар бутун гуруҳ, кичик гуруҳларда ва якка тартибда олиб борилади.
46. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари гуруҳларининг тарбияланувчилар билан тўлдирилиши мазкур Низомга иловага мувофиқ меъёрларга кўра белгиланади.
47. Қўшимча гуруҳларни очиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорларига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар молия бошқармалари ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармасининг тақдимига кўра амалга оширилади.
48. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар соғлиғи ва интеллекти, жисмоний, психик ёки ақлий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда мактаб таълимига йўналтирилади.
49. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида таълим-тарбия жараёни коррекцион педагогика, шунингдек ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг фаолият соҳаси бўйича тегишли малака ошириш курсларидан ўтган педагоглар томонидан амалга оширилади.
50. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида таълим-тарбия жараёнини психологик жиҳатдан таъминлаш муассаса штатидаги психолог томонидан амалга оширилади.
4-боб. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида даволаш-соғломлаштириш жараёнини ташкил этиш
51. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болаларни соғломлаштиришга йўналтирилган даволаш-соғломлаштириш, реабилитация қилиш, санитария-гигиена ва профилактика тадбирларини ўтказиш, тиббий хизмат кўрсатиш ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари штатидаги тиббиёт ходимлари ҳамда мазкур муассасаларга бириктирилган соғлиқни сақлаш муассасаларининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларига бириктирилган соғлиқни сақлаш органларининг тиббиёт ходимлари ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси ходимлари билан биргаликда болаларни тегишли тиббий хулосалари асосида қабул қилиниши, уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва жисмоний ривожланиши, даволаш-профилактика тадбирларининг ўтказилиши, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, овқатланиш режими ва сифатига риоя қилиниши учун жавоб берадилар.
52. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг тиббиёт ходимлари томонидан болаларни даволаш-соғломлаштириш ва реабилитация қилиш, касаллик ва унга ҳамроҳ хасталиклар хуружининг олдини олишга ва саломатлигини яхшилашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширилади.
53. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг тиббиёт ходимлари:
болаларнинг соғлиғи ва ривожланиш хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ёндашишга педагогларга кўмаклашадилар;
болаларни тиббий-педагогик коррекциялаш бўйича керакли кўрсатмалар берадилар;
ота-оналарга касалликларнинг олдини олиш мақсадида уй шароитида ҳимояловчи (махсус) тартибга амал қилиш бўйича тавсиялар берадилар.
54. Тиббий соғломлаштириш муолажалари, муайян даволаш курслари ҳар бир бола учун машғулотлар жадвали билан мувофиқлаштирилган ҳолда индивидуал равишда тузилади.
55. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида ҳар бир болага ривожланишидаги нуқсони бўйича алоҳида тиббий карта юритилади, боланинг муассасада бўлиш муддати тугагач, ота-оналарга ундан кўчирма берилади.
56. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида физиотерапия ёрдамида даволаш, массаж, жисмоний машқлар ва чиниқтириш ишлари олиб борилади.
57. Даволаш-жисмоний тарбия машқлари даволаш-жисмоний тарбия инструктори ёки махсус тайёргарликка эга бўлган мутахассис томонидан ўтказилади.
58. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида барча соғломлаштириш ва реабилитация тадбирларининг тўғри ташкил этилиши ва олиб борилиши устидан назорат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси жойлашган ҳудуддаги соғлиқни сақлаш органлари томонидан амалга оширилади.
59. Соғлиқни сақлаш органлари ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси тиббиёт ходимлари штатларини тўлдиришда, уларнинг малакасини оширишда ҳамда даволаш-соғломлаштириш ишларининг замонавий услубларини ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида кенг жорий қилишда, уларга маслаҳат ёрдами бериш учун малакали мутахассисларни жалб этишда масъул ҳисобланади.
5-боб. Таълим-тарбия жараёнининг қатнашчилари
60. Болалар, ота-оналар, педагоглар, тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг таълим-тарбия жараёнининг қатнашчилари ҳисобланади.
61. Болаларнинг ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида бўлган даври учун бадал тўлови миқдори ва тўлаш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. Тўлов белгиланган тартибда банкларда очилган ҳисоб рақамларига тўланади.
62. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси билан ота-оналар ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартнома билан тартибга солинади. Шартномада болаларни муассасага қабул қилиш ва кун давомида пайдо бўладиган томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги белгилаб қўйилади.
63. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси педагог ходимлари ва тарбияланувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ушбу муассасанинг уставида белгиланади.
64. Тегишли соҳа бўйича маълумотга, касб тайёргарлигига, юксак маънавий-ахлоқий сифатларга эга шахслар ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида педагогик ва тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.
65. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг педагог-тарбиячилари бола шахсини шакллантириш, ундаги нуқсонларни коррекциялаш, нуқсонлар билан боғлиқ бўлган билиш фаолиятидаги ўзига хосликларини меъёрга келтириш, бу тоифа болаларнинг билимга оид қизиқишлари ва қобилиятларини ривожлантириш соҳасида иш олиб борадилар.
66. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг педагоглари бола ривожланишидаги нуқсонларни коррекциялаш ишларида дефектолог ва тегишли шифокорларнинг ишларини давом эттиради, боланинг жисмоний ёки психик ривожланиш хусусиятларини эътиборга олган ҳолда индивидуал ёндашувни амалга оширади, ўз гуруҳидаги болаларнинг ҳаёти ва саломатлиги сақланиши учун жавоб беради.
67. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг тиббиёт ходимлари муассаса маъмурияти билан биргаликда болалар саломатлигини ҳимоя қилиш ва болаларнинг психофизиологик ҳолатини мустаҳкамлаш, диспансеризация, профилактика ва эпидемияларга қарши санитария-гигиена тадбирлари ўтказилиши, болаларни чиниқтириш, уларнинг соғлом овқатланишини назорат қилиш учун жавоб берадилар.
68. Ота-оналар ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг таълим-тарбия фаолияти, ўз болаларига берилаётган таълим ва кўрсатилаётган тиббий-коррекцион ёрдам билан танишиш ҳуқуқига эгадир.
6-боб. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасини бошқариш
69. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан тайинланадиган мудир бевосита раҳбарлик қилади.
Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси мудири билан меҳнат шартномаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ тузилади.
Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси мудири лавозимига қўйиладиган малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
70. Мудир:
ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
бўйсунувидаги масъул ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг жавобгарлик даражасини белгилайди;
ўз ваколатлари доирасида ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
моддий-техник базани мустаҳкамлаш, таълим-тарбия ва коррекцион ишларини такомиллаштириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш ва ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси фаолиятининг бошқа масалалари билан боғлиқ алоҳида масалаларни ҳал этишга доир таклифларни ваколатли органларга кўриб чиқиш учун киритади;
педагоглар, тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мудир ҳар чоракда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тегишли фуқаролар йиғинига тақдим этади.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
71. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида педагогик, методик ва тиббий-психологик-педагогик кенгашлар ташкил этилади ва фаолият юритади. Уларнинг фаолияти тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
7-боб. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасанинг мол-мулки ва молия-хўжалик фаолияти
72. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
боланинг ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида бўлган даври учун бадал тўловлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган шартнома асосида пулли хизмат кўрсатиш, бино ва иншоотларни, жиҳоз ва анжомларни ижарага беришдан олинган даромадлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
маҳаллий, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Бадал тўлови ундирилмайдиган болаларнинг жисмоний ёки психик ривожланишидаги нуқсонлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
73. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасини молиялаштириш белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиладиган ва тасдиқланадиган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
74. Штат жадвали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда намунавий штатларга мувофиқ тасдиқланади.
75. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
76. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари Ўзбекистон Республикасида тасдиқланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари учун озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг ўртача суткалик рационал нормалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига озиқ-овқат билан таъминланади.
77. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.
78. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг молия-хўжалик фаолияти устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
8-боб. Якуний қоида
79. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш ўқув йили тугаганидан кейин қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида болаларни бошқа таълим муассасаларига кўчириш Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан ота-оналар билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари гуруҳларининг тарбияланувчилар билан тўлдирилиш
МЕЪЁРЛАРИ

Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг тури ва тарбияланувчиларнинг тоифаси

Гуруҳларнинг тарбияланувчилар билан тўлдирилиши

тарбияланувчиларнинг минимал сони

тарбияланувчиларнинг максимал сони

1-тур:

Нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун

15

18

2-тур:

Эшитишида оғир нуқсонлар бўлган болалар

I- IV гуруҳ карлик

8

10

Заиф эшитувчи болалар

10

12

3-тур:

Кўришида оғир нуқсонлар бўлган болалар

Кўзи ожизлар

8

10

Заиф кўрувчилар

10

12

4-тур:

Психик ривожланишида нуқсонлар бўлган болалар(психик ривожланиши орқада қолган, психик-нутқий ривожланиши орқада қолган, аутистлар)

10

12

5-тур

Ақлий ривожланишида нуқсонлар бўлган болалар

Енгил даражадаги ақли заиф болалар

8

12

Ўрта даражадаги ақли заифлар

6

10

6-тур:

Таянч-ҳаракатланиш аъзоларида нуқсонлар бўлган болалар учун

Ортопедик жароҳатларнинг асоратлари, идиопатик ўзгаришлар (бўйин, кўкрак, умуртқа), сколиоз, кифоз, лордоз, кифосколиоз, кўкрак қафасининг деформациясининг оғир шакллари — гирдобсимон кўкрак қафаси, ботиқ кўкрак қафаси, этикдўз кўкрак қафаси, кўкрак қафаси ортопедик жарроҳлигидан кейинги ҳолат (кўкрак қафаси ички органларидаги бошқа турдаги операциялар бундан мустасно), оёқлар деформациясининг оғир шакллари — «Х» симон, «О» симон қийшайиши, тос-чаноқ бўғимининг туғма нуқсонларининг асоратлари, тос-чаноқ бўғими соҳасидаги ортопедик операцияларидан кейинги ҳолат), туғма маймоқлик, туғма маймоқликнинг операциядан кейинги ҳолати (неврологик статус асосида), таянч-ҳаракатланиш аъзолари ривожланиш аномалиялари (неврологик статус асосида), бўғинлар рекурвацияси, хондродистрофия

15

18

ДЦП асоратларидан юзага келган ортопедик нуқсонлар

8

10

Гемиопарез, монопарез, плегиялар

10

12

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сон қарорига
4-ИЛОВА
Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларининг соғлом ва хавфсиз овқатланишини ташкил этиш тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг (кейинги ўринларда тарбияланувчилар деб юритилади) соғлом ва хавфсиз овқатланишини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом талаблари мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча турдаги мактабгача таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.
2. Тарбияланувчиларнинг соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил этиш мактабгача таълим муассасаларининг ошхоналарида (кейинги ўринларда ошхона деб юритилади) санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ шарт-шароитлар яратилган ҳолда амалга оширилади.
2-боб. Мактабгача таълим муассасаларида соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил этишнинг асосий мақсади ва вазифалари
3. Мактабгача таълим муассасаларида соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил этишнинг асосий мақсади тарбияланувчиларининг соғлом ва баркамол ўсишини таъминлаш, ошхоналарда сифатли таомлар тайёрлаш, таомларни истеъмол қилиш учун гигиеник талабларга мувофиқ шароитлар яратиш ҳисобланади.
4. Қуйидагилар мактабгача таълим муассасаларида соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил этишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
тарбияланувчиларнинг белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда овқатланишини ташкил этиш;
тарбияланувчиларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш;
озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда таомларнинг хавфсизлиги ва сифатини кафолатлаш;
тарбияланувчиларда овқатланиш билан боғлиқ юқумли касалликларнинг тарқалишига йўл қўймаслик;
тарбияланувчилар ўртасида соғлом овқатланиш кўникмаларини шакллантириш;
таомларни тайёрлашда, озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш ҳамда сақлашда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этиш.
3-боб. Мактабгача таълим муассасаларида соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар
5. Қуйидагилар мактабгача таълим муассасаларида соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар ҳисобланади:
тарбияланувчиларнинг соғлом ва хавфсиз овқатланишини ташкил этишни бевосита мактабгача таълим муассасалари томонидан амалга ошириш;
тарбияланувчилар учун соғлом ва хавфсиз овқатланишни уларнинг хавфсиз овқатланишини ташкил этишга доир санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига қатъий риоя қилган ҳолда амалга ошириш.
Тарбияланувчиларнинг соғлом ва хавфсиз овқатланишини ташкил этиш учун тегишли туман (шаҳар) ҳокимлари, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари масъул ҳисобланади.
4-боб. Мактабгача таълим муассасаларида соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил этиш
6. Ошхоналарда соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил этиш тарбияланувчиларнинг физиологик ёшига мувофиқ равишда тузилган, мазкур Низомнинг 1-иловасидаги таомнома асосида амалга оширилади. Бунда:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан берилган намунавий таомномалар асосида тарбияланувчилар учун ўн кунлик тахминий таомномалар олдиндан тузилади;
таомнома жорий кундаги тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб, кейинги иш куни учун соат 16.00 га қадар ҳамшира томонидан мактабгача таълим муассасаси ошпази ва омбор мудири ёки омборчи иштирокида тузилади;
таомнома асосида кейинги кун учун озиқ-овқат маҳсулотлари омбор мудири ёки омборчи томонидан ҳамшира ёки навбатчи тарбиячи иштирокида иш куни тамом бўлгунига қадар ошхонага берилади;
таомнома бир кун олдинги тарбияланувчилар сонига мутаносиб равишда ҳар бир тарбияланувчи учун бир кунлик ўртача сарфланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари миқдори ва уларнинг қиймати чиқарилган ҳолда, икки нусхада тузилади;
жорий кунда эрталаб соат 9.00 га қадар мактабгача таълим муассасасига келган тарбияланувчилар сони таомномада назарда тутилган тарбияланувчилар сонидан 5 фоиз ва ундан юқори миқдорда фарқ қилган тақдирда, гуруҳ тарбиячиларининг тарбияланувчилар сони тўғрисидаги билдиришномалари асосида таомномага ўзгартириш киритилади;
таомнома санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида тўғри тузилганлиги ҳамшира ва мактабгача таълим муассасаси раҳбари томонидан имзо билан тасдиқланади;
таомноманинг битта нусхаси ҳамширага, иккинчи нусхаси ошхонага фойдаланиш учун берилади;
кунлик тайёрланадиган таом турлари ва бир тарбияланувчи учун таом миқдори махсус овқат тарқатиш жойига ёзиб қўйилади;
тарбияланувчилар учун таомлар овқатланиш технологияси қоидаларига амал қилган ҳолда тайёрланади, сақланади ва тарқатилади;
таомнома озиқ-овқат маҳсулотлари турларини кетма-кетликда ёзиш орқали шакллантирилади, бунда озиқ-овқат маҳсулотлари турлари нон билан бошланиб, туз билан тугатилади.
7. Кунлик таомномалар тузишда бир нафар тарбияланувчига сарфланадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг кунлик миқдори мактабгача таълим муассасасининг харажатлар сметасида озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш учун назарда тутилган маблағлар миқдорига мувофиқ бўлиши талаб этилади.
8. Мактабгача таълим муассасасидаги қисқа муддатли гуруҳлар учун таомнома алоҳида тузилади ва тасдиқланади.
9. Мактабгача таълим муассасаси учун ҳар ўн кунлик таомномалар бланкалари олдиндан рақамланади, мактабгача таълим муассасаси мудири ва ҳисобчиси томонидан имзоланади, муҳрланади ва алоҳида дафтарда рўйхатдан ўтказилади.
10. Мактабгача таълим муассасасида озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар сифатини ўрганиш бўйича бракераж комиссияси (кейинги ўринларда бракераж комиссияси деб аталади) ташкил этилади.
Бракераж комиссиясини тасдиқлаш тўғрисидаги мактабгача таълим муассасаси мудирининг буйруғи ҳар ўқув-тарбия йили учун алоҳида қабул қилинади.
11. Мактабгача таълим муассасаси ҳамшираси бракераж комиссиясининг раиси бўлиб, унинг таркибига тарбиячи, ошпаз, муассаса касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда ота-оналар деб юритилади) вакиллари аъзо сифатида киритилади.
12. Бракераж комиссияси ошхонага қабул қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар сифатини доимий равишда ўрганиб боради. Ўрганиш натижалари алоҳида юритиладиган, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги бракераж дафтарида қайд этилади.
13. Бракераж дафтари озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, мазаси, кунлик синама олинганлиги, овқатни тарқатишга рухсат берилганлиги ҳақидаги маълумотлар белгиланган тартибда тўлдирилиб, ҳар куни ҳамширанинг имзоси билан тасдиқланади.
Бракераж дафтарининг юритилиши бракераж комиссияси аъзолари томонидан мониторинг қилиб борилади.
14. Бракераж дафтари тикилган, номерланган, муассаса раҳбари томонидан имзоланган ва муҳрланган бўлиши шарт.
15. Бракераж дафтарининг биринчи саҳифасида бракераж комиссиясини тасдиқлаш ҳақидаги буйруқдан кўчирма бўлиши, дафтар рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва мактабгача таълим муассасаси мудири томонидан унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва сана кўрсатилган ҳолда имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим.
16. Мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчиларнинг хавфсиз овқатланишини таъминлаш мақсадида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги сифати тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтари юритилади.
Сифати тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтарида маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилган вақти, муассасага қабул қилинган вақти ва охирги ишлатиш муддати ҳақидаги маълумотлар қайд этиб борилади.
Дафтар рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва мактабгача таълим муассасаси мудири томонидан унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва сана кўрсатилган ҳолда имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим. Дафтарнинг биринчи саҳифасида тез бузилувчи маҳсулотларнинг сақланиш муддатлари ҳақидаги жадвал кўрсатилган бўлиши лозим.
17. Сифати тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтарининг юритилиши учун мактабгача таълим муассасаси мудири ва ҳамшираси бевосита масъул ҳисобланади.
18. Ошхонада тайёр бўлган таом тарбияланувчиларга тарқатилишидан 15-20 дақиқа олдин мактабгача таълим муассасаси ҳамшираси томонидан кунлик синама олинади.
19. Олинган синама тоза идишга солиниб, идишнинг устки қисмига таомнинг номи, тайёрланган ва синама олинган вақти ёзилган ёрлиқ ёпиштирилган ҳолда музлатгич ёки бошқа синама сифатига таъсир қилмайдиган шароитда тўлиқ бир сутка сақланади.
20. Мактабгача таълим муассасасига келтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари бракераж комиссияси аъзолари томонидан кўриб чиқилганидан кейин муассаса омбор мудири томонидан омборхонага қабул қилиб олинади.
21. Озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилишда бракераж комиссияси аъзолари томонидан маҳсулотларнинг сифатини кафолатловчи ҳужжатлар (сертификат, маркировка) мавжудлиги, шартномада белгиланган нархи ва маҳсулотнинг тавсифига мувофиқлиги кўриб чиқилади.
22. Қабул қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда сақланади ва сарфланади.
23. Омборхонага келтирилган ва кунлик таомнома асосида ошхонага берилган озиқ-овқат маҳсулотлари мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги омборхонада сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтарига ёзиб қўйилади.
Дафтарнинг юритилиши учун омбор мудири бевосита масъул ҳисобланади.
24. Омборхонада сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтарида омборхонага келтирилган ва ошхонага топширилган озиқ-овқат маҳсулотлари номма-ном ёзиб борилади. Бунда ҳар бир озиқ-овқат маҳсулоти учун алоҳида варақ юритилади.
Омборхонада сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг қолдиғи ҳар куни белгилаб борилади.
25. Омборхонада сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтари рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва мактабгача таълим муассасаси мудири томонидан унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва сана кўрсатилган ҳолда имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим.
26. Мактабгача таълим муассасаларида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига нисбатан тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси ойма-ой таҳлил қилиб борилади ҳамда чораклик таҳлил натижалари чорак якунланганидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига топширилади.
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат билан таъминланиш даражаси тўғрисидаги умумлаштирилган ҳисоботлар чорак якунланганидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига тақдим этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат билан таъминланиш даражаси тўғрисидаги умумлаштирилган ҳисоботлар чорак якунланганидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига топширилади.
5-боб. Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг кунлик овқатлантириш нархларини белгилаш
27. Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг соғлом ва хавфсиз овқатланиши ҳудудий туман (шаҳар) ҳокимликларининг молия бўлимлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш учун ажратилган маблағлар ҳисобга олинган ҳолда ташкил қилинади.
Мактабгача таълим муассасасининг харажатлар сметасида чораклар кесимида кўрсатилган маблағни муассасанинг бир чорак мобайнидаги иш кунларига бўлиш орқали муассасада бир кунда сарфланадиган маблағ миқдори чиқарилади ва ушбу маблағ доирасида таомнома қиймати белгиланади.
28. Тарбияланувчининг мактабгача таълим муассасасида бўлган даври учун бадал тўловлари ҳам тарбияланувчиларнинг овқатланишини ташкил этишга қўшимча равишда йўналтирилади. Бунда ҳар бир тарбияланувчига таомнома асосида бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари миқдори белгиланган кунлик санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бўлиши талаб этилади.
29. Мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчиларни овқатлантириш жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ёки муассасанинг бюджетидан ташқари маблағлари ҳисобига ташкил этилган тақдирда, тарбияланувчилар учун белгиланган бир кунлик овқатланиш рациони санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ белгиланган нормалардан ошмаслиги лозим.
6-боб. Мактабгача таълим муассасалари ходимларининг овқатланишини ташкил этиш
30. Мактабгача таълим муассасалари ходимларининг мазкур муассасада овқатланишини ташкил этиш мактабгача таълим муассасаси мудири билан ходим ўртасида тузилган шартномага мувофиқ тўлов асосида амалга оширилади.
31. Мактабгача таълим муассасалари ходимлари таомнома бўйича тушлик учун бериладиган биринчи таом, чой ва нон ҳисобидан овқатланадилар.
32. Таомномада ҳақиқатда овқатланган ходимлар сони, улар учун сарфланган озиқ-овқат маҳсулотларининг миқдори ва қиймати кўрсатилади.
33. Жорий ойда ходимларнинг мактабгача таълим муассасаси ҳисобидан овқатланиши учун бир ойлик тўлов миқдори олдинги ойда тузилган таомнома бўйича ходимларга сарфланган озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳақиқатда овқатланган ходимлар ўртача сонига бўлиш орқали аниқланади.
34. Ходимларнинг мактабгача таълим муассасасида овқатланганлиги учун тўловлар жорий ойнинг 10-санасидан кечиктирмай банкларга тўланади ҳамда тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (квитанция) нусхаси мактабгача таълим муассасасига тақдим этилади.
Ходимларнинг мактабгача таълим муассасасида овқатланганлиги учун тўланган маблағлар мактабгача таълим муассасаларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида улардан кейинчалик фойдаланиш учун ҳисобга олинади.
35. Ходимларнинг мактабгача таълим муассасасида овқатланганлиги учун тўловлар миқдорини ҳисоблашда ходимнинг фақат ишда бўлган кунлари эътиборга олинади.
Ходимнинг ишда бўлмаган кунлари учун ундирилган тўловлар кейинги ой учун тўлов амалга оширилаётганида ҳисобга олинади.
36. Ходимларнинг мактабгача таълим муассасасида овқатланганлиги учун амалга оширган тўловлари тўлиқ озиқ-овқат харажатларига йўналтирилади.
7-боб. Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг соғлом ва хавфсиз овқатланишини ташкил этишда иштирок этадиган ходимларнинг вазифалари
37. Мактабгача таълим муассасасининг мудири:
тарбияланувчиларнинг соғлом ва хавфсиз овқатланишини ташкил этишга ҳамда уларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ишларига умумий раҳбарликни амалга оширади;
тарбияланувчининг мактабгача таълим муассасасида бўлган даври учун бадал тўловлари ва давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш юзасидан шартномалар тузади;
мактабгача таълим муассасаси ҳисобчиси билан биргаликда бир нафар тарбияланувчига кунлик овқатланиш нархларини белгилаш, таомнома бланкаларини рақамлаш, муҳрлаш, омборхонадаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобини олиб бориш, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар шартлари бажарилиши ва тарбияланувчиларнинг давлат мактабгача таълим муассасасида бўлган даври учун бадал тўловлари вақтида ва тўлиқ тўлаб борилишини таъминлайди;
ота-оналар йиғилишларида тарбияланувчиларнинг соғлом ва хавфсиз овқатланиши учун тайёрланаётган таомларнинг сифати, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида белгиланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси тўғрисида ҳар чоракда бир марта ҳисобот бериб боради;
ҳар ярим йилда камида бир марта ота-оналар ўртасида тарбияланувчиларнинг соғлом ва хавфсиз овқатланишини ташкил этиш даражасини баҳолаш мақсадида сўровномалар ўтказади ва унинг натижаларини муҳокама қилиб боради;
мактабгача таълим муассасасидаги бракераж комиссиясининг таркибини тасдиқлайди, зарур ҳолларда таркибга ўзгартиришлар киритади, бракераж комиссиясининг ишини мувофиқлаштиради.
38. Мактабгача таълим муассасаси ҳамшираси:
таомномаларнинг хилма-хиллиги ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига асосан тузилиши, ошхона ва омборхонанинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилган ҳолда фаолият юритишини назорат қилади;
озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, сақланиш қоидаларига амал қилинишини ҳамда истеъмолга берилишини, тайёрланган таомлар сифатини, маҳсулотларнинг таомларни тайёрлашда тўғри тақсимланишини, таом вазнини ва сифатини, озиқ-овқат маҳсулотларининг белгиланган меъёрлар асосида сарфланишини таъминлайди;
тарбияланувчиларнинг тасдиқланган муассаса режимига асосан овқатлантирилишини ташкил этади;
асосий озиқ-овқат маҳсулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бўйича таъминланиши юзасидан ҳар ўн кунлик ҳисоботини юритади;
йиғма ҳисоботлардан келиб чиқиб, таомлар рационига киритилган озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибий қисми ва энергетик қийматини доимий равишда таҳлил қилиб боради;
тайёр таомлардан синама олиш, органолептик (ҳид билиш, таъм билиш, кўриш) усул асосида баҳолаш ва журналга қайд этиш ҳамда таомлардан олинган синамаларни талаб этилган даражада сақланишини таъминлайди;
омбор мудири ва ошпаз билан ҳамкорликда таомнома тузади;
ҳар уч йилда бир марта мактабгача таълим муассасаларида соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил этиш бўйича малака оширади.
39. Мактабгача таълим муассасаси ошпази:
мактабгача таълим муассасасидаги таомнома асосида таомларни тайёрлаш технологиясига амал қилган ҳолда тайёрлайди;
тарбияланувчиларнинг ёшларига мувофиқ тарзда таомларни порцияларга бўлади ва тарқатади;
кунлик таомномани тузишда иштирок этади;
озиқ-овқат маҳсулотларининг белгиланган тартибда сақланиши ва таомнома асосида тўғри сарфланишини таъминлайди;
таомларни тайёрлашда маҳсулотларга дастлабки ва иссиқлик ишлов беришни амалга оширади;
турли хилдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг характеристикаси ва биологик қийматини ўрганади ҳамда уларни органолептик усул орқали сифат кўрсаткичларини фарқлайди;
иссиқлик ишлов берувчи, вазн ўлчовчи, музлатгич ва бошқа жиҳозлардан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилади;
ҳар уч йилда бир марта мактабгача таълим муассасаларида соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил этиш бўйича малака оширади.
40. Мактабгача таълим муассасаси омбор мудири (омборчи):
озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилишни ташкил этади, омборхонага жойлаштиради ва уларни сақлашда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига амал қилади;
кунлик таомномани тузишда иштирок этади;
озиқ-овқат маҳсулотларининг омборхонадаги қолдиқ миқдоридан келиб чиқиб етказиб берувчиларга буюртмалар шакллантиришда иштирок этади;
кунлик таомномада белгиланган барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ошхонага беради;
етказиб берувчилар томонидан топширилган озиқ-овқат маҳсулотларини юк хатига мослигини текширади, уларнинг вазнини ўлчайди ва сифатини кўздан кечиради;
омборхонадаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳисобини юритади, маҳсулотларни сифат характеристикасига, фойдаланиш муддатларига амал қилган ҳолда сақлайди;
омборхонада сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтарини юритади;
ҳар уч йилда бир марта мактабгача таълим муассасаларида соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил этиш бўйича малака оширади.
8-боб. Мактабгача таълим муассасаларида соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил этиш мониторингини амалга ошириш
41. Мактабгача таълим муассасаларида соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил этишда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда таълим муассасалари ваколатлари қуйидагилардан иборат:
мактабгача таълим муассасаларида соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил этиш юзасидан доимий мониторинг олиб бориш, жумладан тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини таҳлил қилиб бориш;
тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ошхоналарнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритиш;
мониторинг натижаларини ҳар чоракда ҳудудий туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги йиғилишларда прокуратура, молия, соғлиқни сақлаш, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари раҳбарлари иштирокида муҳокама қилиб бориш;
ошхоналарда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бўлмаган ҳолатларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш.
42. Ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари томонидан мактабгача таълим муассасалари ошхоналарида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларнинг бажарилишига риоя қилиниши юзасидан назорат ишлари амалга оширилади.
Олиб борилган назорат ишлари ҳар чоракда ҳудудий туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги йиғилишларда муҳокама этилади ва тегишли тадбирлар белгиланади.
9-боб. Якуний қоида
43. Мактабгача таълим муассасаларида соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил этишга масъул ходимларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган ўқув дастур ва режа асосида амалга оширилади.
Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг соғлом ва хавфсиз овқатланишини ташкил этиш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

ТАСДИҚЛАЙМАН
_______-сонли мактабгача таълим муассасаси мудир(ас)и ____________________________ (Ф.И.О.)
____________________ М.Ў.
(имзо)

ТАОМНОМА
(20___ йил ____________ ______________ учун)

(сана)

(ой)

__________-гуруҳ
Тарбияланувчилар сони ________ нафар
Овқатнинг номланиши

Бир нафар тарбияланувчи учун овқат ҳажми

Нон

Чой

...

...

...

... ... ... ... ... ...

Томат

Туз

Нонушта

Тушлик

Иккинчи тушлик

*Кечки овқат

1 нафар тарбияланувчи учун

Жами маҳсулот миқдори

Маҳсулот нархи

Сарфланган маблағ миқдори

Жами сарфланган маблағ миқдори _______________
Бир нафар тарбияланувчи учун сарфланган маблағ миқдори ____________________
Изоҳ: 12 ва 24 соатли иш тартиби жорий этилган мактабгача таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.
Ҳамшира __________ Омбор мудири ____________ Ошпаз _______________
(имзо)

(имзо)

(имзо)

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг соғлом ва хавфсиз овқатланишини ташкил этиш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар сифати ҳақида маълумотларни қайд этиш
БРАКЕРАЖ ДАФТАРИ

Тайёр овқатнинг номланиши

Баҳоланиши

Синама олинган вақти

Тиббиёт ходими рухсати

Имзо

таомноманинг бажарилиши

сифати

овқат тайёрлаш технологиясига риоя қилинганлиги

20___ йил ____ ____________

Нонушта

Тушлик

 

Иккинчи тушлик

 

Кечки овқат

 

20___ йил ____ ____________

Нонушта

Тушлик

 

Иккинчи тушлик

 

Кечки овқат

 

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг соғлом ва хавфсиз овқатланишини ташкил этиш тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Сифати тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш
ДАФТАРИ

Таъминотчи юридик шахснинг номланиши

Юк хати рақами, маҳсулотнинг келган вақти ва санаси

Сифати тез бузилувчи маҳсулотлар ва уларнинг миқдори

Сифати ҳақида маълумот

Ишлатиш муддатининг охирги санаси ва вақти

Имзо

1.

2.

3.

4.

5.

...

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг соғлом ва хавфсиз овқатланишини ташкил этиш тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Омборхонада сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш
ДАФТАРИ

(гўшт)

Сана

Ишончнома рақами

Юк хати рақами

Нархи

Кирим

Чиқим

Қолдиқ

(сут)

Сана

Ишончнома рақами

Юк хати рақами

Нархи

Кирим

Чиқим

Қолдиқ

(Ёғ)

Сана

Ишончнома рақами

Юк хати рақами

Нархи

Кирим

Чиқим

Қолдиқ

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сон қарорига 
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари тармоғини ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 24 июндаги 313-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 6-сон, 33-модда) 2-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари, шунингдек 7, 8 ва 10-бандлари.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2007 йил 25 октябрдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 10-сон, 60-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат махсус мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 18 июндаги 117-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 32-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 28 февралдаги 50-сон ҳамда «Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2011 йил 1 мартдаги 52-сон қарорлари)» 2011 йил 20 июндаги 183-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 55-модда) илованинг 12-банди.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 732-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон, 31.03.2018 й., 09/18/244/0959-сон)

Охирги ўзгариш вақти: 04/07/2018 09:01;   Кўрилганлиги: 454
 
Материал манзили: http://pastdargommtb.uz/documents/528-son-19072017-maktabgacha-talim-muassasalarining-faoliyatini-takomillashtirish-togrisida
Чоп этилган вақт: 05/07/2020 13:37